Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
чиқмасинлар, чунки Оллоҳ бунга ғазаб қилади». Бу ҳадиснинг санадида Икрима ибн Амморул Ужайлий бўлган. Уни имом Муслим ўз саҳиҳида ҳужжат келтирган. Айрим ҳадис ёдлаганлар Икриманинг Яҳё ибн Касирдан ривоят қилган бу ҳадисини заиф деб ҳисоблайди. Бинобарин, Муслим Икриманинг Яҳёдан келтирган ҳадисини саҳиҳ деган, Бухорий ҳам бу ҳадисни далил қилган. Демак, кимки бу ҳадисни ё ривоятда Икрима бор ҳадисни далил қилса, ҳадисда қораланганлар бўлишига қарамасдан, шаръий далил деб ҳисобланади.
Яна бир мисол, Аҳмад, Абу Довуд, Насоий, ибн Можжа ва Термизий Юсро бинти Сафвондан ривоят қилади: «Расулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар: «Кимки ўз закарини ушласа, таҳорат қилмасдан намоз ўқимасин». Бу ҳадисни Молик, Шофеъий, Ҳузайма, ибн Ҳаён, Ҳоким ва ибн Жорудлар айтишган. Абу Довуд дейди: «Мен Аҳмадга бу ҳадис саҳиҳ эмас десам, у йўқ, саҳиҳ деди». Байҳақий шундай деган: «Бу ҳадис Урвани Юсро бинти Сафвондан ёки Марвондан эшитганлиги борасида юз берган ихтилоф туфайли Бухорий, Муслим бу ҳадисни чиқаришмаган бўлса-да, кимки бу ҳадисни далил қилса бу шаръий далил ҳисобланади». Бухорий, Муслим ҳужжат келтирмаслиги ҳадисни қораламайди.
Масалан, «Ароқ ароқлиги учун ҳаром қилинди», деган ҳадис ва «Саҳобаларим юлдузлар кабидир, уларнинг қай бирига эргашсангиз, тўғри йўлни топасиз», деган ҳадисларини барча фуқаҳолар ишлатганлар. Лекин айрим муҳаддислар қоралаганлар. Кимки уларни далил қилса, шаръий далил ҳисобланади.
Шундай қилиб, ҳадислар, ривоятчилар ва ривоят йўллари борасида муҳаддислар ўртасида кўплаб ихтилофлар мавжудлиги аён бўлди. Шунингдек, муҳаддислар, барча фақиҳлар ва айрим мужтаҳидлар ўртасида ҳам кўпгина ихтилофлар бор. Агар шу ихтилофлар сабабли ҳадис рад этилаверса, саҳиҳ ва ҳасан деб ҳисобланган кўплаб ҳадисларни йўққа чиқаришга ва кўпгина шаръий далиллар бекор қилинишига тўғри келади, бу эса мумкин эмас. Шунинг учун ҳадисни фақат барча муҳаддислар тарафидан саҳиҳ дейилган сабабларни ёки саҳиҳ ва ҳасанлигига зарур шартлари тўла бўлмасагина рад этиш лозим. Бирор ҳадис айрим муҳаддислар тарафидан эътиборга олинган ва ҳадиси ҳасан ва ҳадиси саҳиҳ шартларини ўзида мужассам этган бўлса, у ҳадисни далил қилиш мумкин ҳамда бу ҳадис ҳукми шаръий ҳукм ҳисобланади.
231-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|